Бош саҳифаТаҳлил2021 йил апрель ойида қабул қилинган энг...

2021 йил апрель ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари

Кеча Сизларни “12 ой 12 кунда” номли рукнимиз орқали 2021 йил март ойида  қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари ва улар асосида киритилган янгиликлар билан таништирган эдик. Бугун апрель ойидаги муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан таништирамиз.

 

Ҳужжат номи Муҳим янгилик
1. Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–680-сон, 01.04.2021 й.)  Қонунда, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасидан деҳқон хўжалигининг ихтисослашуви асосида фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун фойдаланилиши кераклиги белгиланди.Деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,06 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асосий экиндан бўшаган қисми 0,06 гектардан 10 гектаргача бўлган ўлчамда бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) берилиши мумкинлиги қонунда мустаҳкамланди.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–681-сон, 01.04.2021 й.) Қонунга кўра, томорқа хўжалиги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва томорқа хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмаслиги белгиланди.Томорқа хўжалигини юритиш учун ажратилган шахсий томорқа ер участкасида етиштирилган (қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хусусий мулкдир.

Томорқа хўжалигидаги фаолият шахсий томорқа ер участкаси эгасининг ва оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади.

 

3. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–682-сон, 20.04.2021 й.) Қонунга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатлиги белгиланди.Фуқаролар ҳам референдум йўли билан НҲҲ қабул қилиши мумкинлиги қонунчиликда кўрсатилди.

НҲҲ лойиҳалари ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши шарт.

НҲҲ самарадорлигини, унинг вақтинча амал қилишини муайян ҳудудда ва шахслар доираси бўйича чекланган ҳолда ҳуқуқий эксперимент доирасида ўрганиш мумкин.

4. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–684-сон, 22.04.2021 й.). Қонунга кўра, давлат харидлари жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:давлат харидларини режалаштириш;

харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;

шартномани тузиш ва бажариш;

давлат харидлари мониторинги.

Шунингдек, фуқаролари, маҳалла, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ соҳада жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.

Қонунга мувофиқ, фуқаролар, маҳалла, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ давлат харидлари бўйича жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақлилиги белгиланди.

5. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–687-сон, 27.04.2021 й.).  Қонунга кўра, Конституциявий суд доимий фаолият юритувчи суд ҳокимияти органи бўлиб, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради.Конституциявий суд конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари муайян ишда қўлланилган ва Конституцияга мувофиқ бўлмаган қонунда бузилган деб ҳисобловчи фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг шикоятларини ҳам кўриб чиқиши белгиланди.

Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат бўлади (Илгари 7 нафар эди).

6. “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6198-сон, 01.04.2021 й.)  Фармонга мувофиқ, ҳудудларда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида Вазирлик тизимида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари ташкил этилди.ОТМнинг илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш тизими жорий қилинади.

Шунга кўра, ҳар йил якуни бўйича илмий ташкилотларнинг ҳамда ҳар ўқув йили якуни бўйича ОТМнинг илмий ва инновацион фаолияти баҳоланади.

7. “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6202-сон, 07.04.2021). Фармонга кўра, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги (Агентлик) этиб қайта номланди.Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга Агентлик томонидан ҳар йили 12 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратилади.
8. “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6208, 20.04.2021 й.). Фармонга мувофиқ,“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади.
9. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5048-сон, 02.04.2021 й.). Қарорга мувофиқ, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги қишлоқлар рўйхати қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:олис ва иқлими оғир ҳудуддалиги;

Халқ қабулхоналари ва ҳокимликларга йўл, коммуникация тармоғи ва ижтимоий соҳа бўйича йўлланган мурожаатлар сони;

аҳоли ва тадбиркорларда ўз ҳудудини ободонлаштириш ташаббусининг мавжудлиги;

“Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи”, “Туризм овули” мақомига эга эканлиги.

10. “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ-5047-сон, 01.04.2021 й.) Президент қарори.  Қарорга мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази негизида давлат муассасаси шаклидаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси (Миллий офис) ташкил этилди.
11. “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (179-сон, 03.04.2021 й.). Қарорга мувофиқ, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.Марказ аҳоли ва тадбиркорлардан мурожаатларни қабул қилиш бўйича Ягона давлат хизматларини кўрсатиш ахборот-алоқа маркази фаолиятини ташкил этади.

Қарор билан Марказ томонидан давлат хизматлари билан боғлиқ ҳамда боғлиқ бўлмаган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиблари белгиланди.

12. “Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (193-сон, 08.04.2021 й.)  Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишга;

касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилишга;

беморларга республикадаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини харид қилишга.

13. “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (202-сон, 12.04.2021 й.). Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан:ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;

ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда тўланади.

 

2021 йил январь ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатларини ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

2021 йил февраль ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил март ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз