#12_ой_12_кунда
Кеча Сизларни “12 ой 12 кунда” номли рукнимиз орқали 2021 йил май ойида қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари ва улар асосида киритилган янгиликлар билан таништирган эдик. Бугун июнь ойидаги муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан таништирамиз.
№ | Ҳужжат номи | Муҳим янгилик |
1. | Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–692-сон, 04.06.2021 й.) | Икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролигига эга чет эл фуқаролари қайси давлат фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича Ўзбекистонга кирган бўлса, Ўзбекистонда ўша давлатнинг фуқаролари ҳисобланади.Ўзбекистондаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланиши кўрсатилди. |
2. | Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонуни (ЎРҚ–696-сон, 14.06.2021 й.) | Қонунга “идентификацияловчи ID-картаси” тушунчаси киритилди.Қонунга кўра, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олиниши белгиланди. |
3. | Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–697-сон, 28.06.2021 й.) | Қонунга кўра, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар тегишли қарор асосида прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади:— прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида;
— тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида. |
4. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони (ПФ–6240-сон, 02.06.2021 й.) | Фармон билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилди.Фармонга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан айрим турдаги хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш мувофиқликни декларациялаш йўли билан амалга оширилиши белгиланди. |
5. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ–6243-сон, 08.06.2021 й.) | 2021 йил 1 августдан:— ер участкалари хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига – доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши;
— қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши; — қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши белгиланди. |
6. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ–6244-сон 09.06.2021 й.) | Фармонга кўра:— 24 та туман (шаҳар)лар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиб, уларда “кичик саноат зоналари”;
— “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳузурида Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш ташкил қилиниши белгиланди. |
7. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) | Фармон билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди. |
8. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–5148-сон, 16.06.2021 й.) | Қарорга кўра, Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилиши белгиланди.Баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари махсус ва ихтиёрий равишда аҳолининг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган қатлами ва ундан катталарнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлайди. |
9. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори (ПҚ-5152-сон, 19.06.2021 й.) | Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлгача республикадаги:— 1 227 та кўп квартирали уй-жой;
— 30 та мактаб; — 64 та мактабгача таълим ташкилотлари; — 9 та ОТМ ва коллеж; — 90 та автотураргоҳ; — 173 та болалар майдончалари жойлашган ҳудудлар (жами 16 281 878 кв. м майдон) очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади. |
10. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (359-сон, 10.06.2021 й.) | Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ)да Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилди. |
11. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (368-сон, 14.06.2021 й.) | Қарорга мувофиқ, Жиззах ва Навоий вилоятларининг туристик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Айдар–Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилиши белгиланди.Шунга кўра, мазкур рекреацион кўллар ҳудудида 2021–2025 йилларда туризмни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. |
12. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (388-сон, 22.06.2021 й.) | Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади. |
13. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (390-сон, 22.06.2021 й.) | 2021 йил 1 июлдан:— барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари “E-qaror” электрон тизими орқали амалга оширилади;
— ушбу электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмайди; — қарорларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш электрон тизим орқали амалга оширилади. |
2021 йил январь ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатларини ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
2021 йил февраль ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
2021 йил март ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
2021 йил апрель ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
2021 йил май ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34947 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.