Бош саҳифаМуҳим2021 йил май ойида қабул қилинган энг...

2021 йил май ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари

Кеча Сизларни “12 ой 12 кунда” номли рукнимиз орқали 2021 йил апрель ойида  қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари ва улар асосида киритилган янгиликлар билан таништирган эдик. Бугун май ойидаги муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан таништирамиз.

 

Ҳужжат номи Муҳим янгилик
1. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–691-сон, 31.05.2021 й.) Сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат судлар томонидан кўриб чиқилиши белгиланди.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ–690-сон, 12.05.2021 й.) Психиатрия ёрдами кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга шахслар доираси аниқ белгилаб қўйилди.Унга кўра, махсус олий тиббий маълумотга эга тиббиёт ходимлари (шифокор-психиатр, тиббий психолог ва психотерапевт) психиатрия ёрдами кўрсатиш бўйича шифокорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармони (ПФ–6221-сон, 05.05.2021 й.) 2021 йил 1 июлдан ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.Шунга кўра, ҳамширалик иши фаолиятини фақат ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар амалга ошириши мумкин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–5108-сон, 07.05.2021 й.) 2021 йил 15 майдан 2022 йил охиригача автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади. Бунда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспортларда ташиш лицензия варақасига асосан амалга оширилиши белгиланди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–5116-сон 19.05.2021 й.) Қарор билан аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро 29 та намунали марказлар (марказлар) ташкил этилди.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–5117-сон, 19.05.2021 й.) 2021/2022 ўқув йилидан туманлар (шаҳарлар)да умумий ўрта таълим муассасалари негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб ташкил этилиши белгиланди.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–5124-сон, 25.05.2021 й.) 2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари филиаллари (91 та) ташкил этилиши белгиланди.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори (ПҚ-5130-сон, 27.05.2021 й.) Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилди.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (272-сон, 04.05.2021 й.) 2021 йил 1 июндан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (288-сон, 07.05.2021 й.) Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали ва университет Ахборот-ресурс марказида “Рақамли кутубхона” ташкил этилди.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (312-сон, 19.05.2021 й.) 2022/2023 ўқув йилидан танланган умумтаълим мактаблари 4-синф битирувчилари, 2024/2025 ўқув йилидан эса 9-синф битирувчиларининг хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича махсус синов ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (310-сон, 19.05.2021 й.) 2021 йил 1 июндан ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилди.Муқаддам халқаро IT-сертификатларнинг бир тури бўйича халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми қопланган талабгор халқаро IT-сертификатларнинг бошқа тури бўйича минимал кўрсаткич ёки ундан юқори натижа қайд этса, унга халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми тўлаб берилади.

 

2021 йил январь ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатларини ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

2021 йил февраль ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил март ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил апрель ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз