Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон2021 йил учун Давлат дастури лойиҳасида сўз...

2021 йил учун Давлат дастури лойиҳасида сўз эркинлиги масаласида бир қатор таклифлар берилди

2021 йил учун Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Давлат дастурида Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўлимида бир қатор муҳим таклифлар илгари сурилган. Масалан, 2021 йилда туман бюджети харажатларини шакллантиришда маҳаллий аҳоли ва жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш масаласига алоҳида этибор берилган. Лойиҳада 2021 йилда тажриба тариқасида ҳар-бир ҳудуддан биттадан шаҳар ёки туман бюджет харжатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиб экспериментдан ўтказилиши ҳамда 2022 йилдан барча туман ва шаҳарлар учун ушбу тартиб жорий этиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, давлат органлари харажатлари бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромад ва харажатлари, давлат улушига эга бўлган ташкилотлар харидлари, давлат субсидия ва грантларига оид маълумотларни эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш таклифи берилган.

Сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш масаласида эса Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

  • оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, мустақил фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • журналист ва блогерлар эркин фаолият юритиши учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш;
  • давлат органларида ахборот хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
  • давлат органлари томонидан ўз фаолиятини оммавий ахборот воситалари билан яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини қайта кўриб чиқиш.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз