Бугун, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франсия ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Франция Республикасининг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вакил-вазири Франк Риестер бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Франция томони 2022 йил кузида Париждаги Лувр музейида. “Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида” номли кўргазмани ташкиллаштиришда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Мазкур тадбир икки мамлакат маданий ҳаётидаги ёрқин воқеага айланиши қайд этилди.
Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2021-2022-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.