«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2022 йил давомида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тармоқларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилишига алоҳида аҳамият қаратилди.
Хусусан, 2022/2023 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 28 020,8 км электр тармоқлари ва 9 685 та трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилиб, бу борада белгиланган кўрсаткичлар ижроси тўлиқ таъминланди. Бундан ташқари, 35-110 кВ қувватга эга подстансияларда 86 дона куч трансформатори ва 377 та ўчиргич мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Юқоридаги сай-ҳаракатлар натижасида ҳудудларда 3,5 мингдан ортиқ маҳалла ва қишлоқларда қарийб 3,7 млн та аҳоли истеъмолчилари ва 210 минг тадбиркорлик субектларининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланди.