Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон2022 йилда давлат архивлари томонидан 41.249.5 млн....

2022 йилда давлат архивлари томонидан 41.249.5 млн. сўм миқдорида хизматлар кўрсатилган

Бугун АОКАда «2022 йил давомида «Ўзархив» агентлиги тизимида амалга оширилган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

АОКАда «Ўзархив» агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда 2022 йилда амалга оширилган ишлар, 2023 йилдаги устувор вазифалар хусусида маълумот берилди:

Миллий архив фонди ҳужжатларининг электрон нусхасини яратиш ишлари бўйича 189 810 сақлов бирлигидаги қоғоз асосидаги 15 999 368 кадр, 348 сақлов бирлигидаги кино, 22 628 ҳисоб бирлигидаги сурат, 456 сақлов бирлигидаги овозли ҳужжатларнинг электрон нусхалари яратилган.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича “Архив иши” ягона ахборот тизими (my.archive.uz), “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизими (e.archive.uz) ишга туширилган.

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсуповнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2022 йилга мўлжалланган режаси 21 та кўрсаткичлар бўйича давлат архивлари томонидан бажарилган. Хусусан:

«Ўзархив» агентлиги тизимида 2022 йил давомида жами 6 та бино, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл тумани давлат архиви, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани давлат архиви, Навоий вилояти давлат архиви, Зарафшон шаҳар давлат архиви, Сирдарё вилояти давлат архиви, Фарғона вилояти Сўх тумани давлат архиви фойдаланишга топширилди.

«Ўзархив» агентлиги ва ҳудудий бошқармалар томонидан ташкилотлар ҳамда корхоналарда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича 2022 йил давомида 290 та назорат текширувлари ўтказилиб, 218 та тақдимномалар киритилган, 11 та маъмурий баённома расмийлаштирилган, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 4 та материал юборилган.

2022 йил давомида Республика архивларига жами 538 826 та мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушган бўлиб, шундан 83 332 та мавзули, 455 494 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни ташкил этади.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП (онлайн) орқали жами 367 065 та хизматлар кўрсатилган, жумладан, иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш – 238 932 та, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш – 32 419 та, яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш – 44 994 та, мавзули сўровларни ижро этиш – 41 062 та, мавзули сўровларни ижро этиш тезлаштирилгани – 9 070 та, давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича – 588 та сўровлар келиб тушган.

Давлат архивлари томонидан кўрсатилган хизматлардан келиб тушган маблалағлар миқдори жами 41.249,5 млн. сўм (2021 йилга нисбатан, 121%)ни ташкил этди.

Архив ўқувхоналарида тадқиқотчилар ишини ташкил этиш бўйича 5794 нафар Ўзбекистон фуқаролари, 55 нафар чет эл фуқаролари тадқиқотчилик ишларини олиб борган, шунингдек 55 169 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилган.

Ўзбекистон миллий архивида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) бўлган архив ҳужжатларидан 10 та фонддан жами 56 та йиғмажилд ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилган.

Туркия Республикасида Туркия Президенти девони ҳузуридаги Давлат архивлари бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланган «Ҳужжатларда Ўзбекистон-Туркия алоқалари» номли китоб-альбом тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, «Ўзархив» агентлиги директори бошчилигидаги делегациянинг Исроил Давлатига хизмат сафари доирасида Ал-Ақсо масжиди кутубхонаси сақловидаги Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийга тегишли жами 53 та ноёб қўлёзма электрон нусхалари Ўзбекистон Миллий архиви давлат сақловига топширилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз