Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон2022 йилда электр энергиясини ишлаб чиқариш 4,2...

2022 йилда электр энергиясини ишлаб чиқариш 4,2 фоизга, истеъмолчиларга етказиб бериш эса 5,5 фоизга ошди

Энергетика вазирлиги 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот эълон қилди.

2022-йилнинг январ-декабрь ойлари давомида республикамизда жами 74,3 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 млрд кВт-соатга ёки 4,2 фоизга кўпни ташкил қилади.

Шунингдек, 2022-йилнинг январ-декабрь ойларида республика истеъмолчиларига 62,4 млрд кВт-соат электр энергияси етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 млрд кВт-соатга ёки 5,5 фоизга кўпни ташкил қилади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз