Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон2022 йилда Сенат томонидан 79 та қонун...

2022 йилда Сенат томонидан 79 та қонун кўриб чиқилган, 8 та қонун рад этилган

Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида 2022 йилдаги фаолияти якунлари ва 2023 йилга мўлжалланган устувор вазифалари кўриб чиқилди.
Ўтган йил давомида Сенат томонидан қонунчилик йўналишида жами 79 та қонун кўриб чиқилди. Қонунлар ҳудудлар манфаатларидан келиб чиқиб, танқидий-таҳлилий нуқтаи назар билан муҳокама қилинди. 2022 йилда Сенат томонидан 8 та қонун рад этилди.
Қонунларни тизимли таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш амалиёти давом эттирилиб, 20 дан ортиқ қонун ижроси, ҳуқуқни қўллаш амаллиёти ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилинишини мониторинг қилиш якунлари бўйича Ҳукумат олдига тегишли вазифалар қўйилди.
Парламент назорати доирасида Сенат ялпи мажлисларида ҳукумат, вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳокимларнинг ҳисобот ва ахборотлари юзасидан 27 та эшитув ўтказди.
Ҳар чоракда ҳукуматнинг ҳамда молия вазирининг Давлат дастури ижросининг бориши ва Давлат буджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама этилди.
Сенаторлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни ўрганишга алоҳида эътибор берган ҳолда, ўрганиш якунлари бўйича мингга яқин масала ҳал этиш учун ҳукуматга киритилди. Мазкур таклифлар асосида 2023 йилги Давлат бюджети параметрлари ва инвестиция дастурлари доирасида 1,2 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилишига эришилди.
Сенат қўмиталари томонидан назорат-таҳлил фаолияти доирасида ҳудудларда 67 та ўрганиш ўтказилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳукумат аъзоларига 5 та парламент сўрови юборилди. Сенаторлар томонидан жойлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳолини ташвишга солаётган муаммолар юзасидан мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарларига 200 дан ортиқ сўров юборилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг 17,1 минг мурожаати кўриб чиқилди. 6,5 мингга яқин мурожаат алоҳида назоратга олиниб, атрофлича ўрганилди.
Жумладан, 5 мингга яқин мурожаат бўйича муаллифларга тушунтириш берилди, 700 дан ортиқ ариза ва шикоятлардаги масалалар асосли деб топилиб, ижобий ҳал этилди.
Халқаро парламент муносабатлари доирасида хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия тузилмалари ва бизнес вакиллари билан ўтказилган 170 дан зиёд учрашувларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама парламент алоқаларини ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида парламентлараро гуруҳларнинг 10 дан ортиқ йиғилишлари бўлиб ўтди.
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятига услубий-амалий ёрдам кўрсатиш учун Давлат бошқаруви академияси ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун мунтазам равишда ўқув курслари, семинарлар ташкил этилди.
Бундан ташқари, Сенат Раиси бошчилигида коррупция, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, хотин-қизлар масалалари, гендер тенгликни таъминлаш, халқаро рейтинглар билан ишлаш каби қатор долзарб йўналишларда миллий (республика) тузилмалар фаолияти изчил давом эттирилди.

Таъкидланишича, қайд этилган йўналишларда олиб борилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз учун устувор этиб белгиланган 16 та нуфузли халқаро рейтингда Ўзбекистоннинг ўрни кўтарилди.
Мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида олиб борилган ишлар натижасида Cоттон Cампаигн халқаро коалицияси томонидан 13 йилдан бери (2009-2022 йиллар) Ўзбекистон пахтасига қўлланган халқаро бойкот бекор қилинди.

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз