Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон2022 йилдан пулли савдо қилувчи ташкилотлар онлайн...

2022 йилдан пулли савдо қилувчи ташкилотлар онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланиш тартибига ўтади

2022 йилдан барча турли хизмат кўрсатувчи ёки пулли савдо қилувчи ташкилотлари онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланиш тартибига ўтишади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти директори Ҳаётжон Насруллоев АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Онлайн назорат касса машиналарини жорий этиш 4 та босқичдан иборат бўлиб, ҳозир биз 3-босқичдамиз. Яъни, 2021 йил 1 январдан эътиборан савдо айланмаси 100 миллиондан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари ўтиши белгиланган. 2022 йилдан бутун Республика барча турли хизмат кўрсатувчи ёки пулли савдо қилувчи ташкилотлари онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланиш тартибига ўтишади, дейди Ҳаётжон Насруллоев.

Агар ҳудудларда интернет алоқаси йўқ бўладиган бўлса, бу ҳудудларнинг рўйхати Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тақдим этилади. Ушбу рўйхатга киритилган ҳудудларда онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланиш мажбурий ҳисобланмайди.

Яна таъкидланишича, бошқа ҳудудларда интернет алоқаси маълум муддат тўхтаб қолса ёки электр тармоғида узилишлар бўладиган бўлса, онлайн назорат касса машиналарида аккумулятор бор, Интернет мавжуд бўлмаганда ҳам оффлайн режимда ишлаш имконияти бор, яъни чек чиқариши мумкин. Демак, интернет тармоғи қайта уланганда ушбу маълумотлар автоматик равишда Давлат солиқ қўмитасининг серверлари томонидан синхронлаштирилади.

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз