Бош саҳифаМуҳим2022 йилнинг энг яхши нотариуси ҳамда энг...

2022 йилнинг энг яхши нотариуси ҳамда энг яхши нотариал палата ходими аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан Бош Қомусимизнинг 30 йиллигига бағишлаб эълон қилинган икки босқичдаги “Йилнинг энг яхши нотариуси” ва “Йилнинг энг яхши Нотариал палата ходими” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан ташкил этилган ва анъанага айланиб бораётган ушбу танлов нотариусларнинг касбий маданияти ва билимини ошириш, байрам арафасида фаол ва билимли нотариусларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси

“Йилнинг энг яхши нотариуси” ва “Йилнинг энг яхши Нотариал палата ходими”  кўрик-танловларининг ҳудудий босқичлари жойларда жорий йилнинг 16 ноябридан 25 ноябргача ўтказилиб, республика босқичи иштирокчилари аниқлаб олинди.

Танлов иштирокчилари –  нотариуслар томонидан  якуний босқичнинг 1-шартига кўра танлов ҳайъатига уларнинг фаолияти ҳақидаги 3 дақиқали видеороликлар тақдим этилди. Иккинчи шарти Конституция ҳамда нотариат соҳасига оид савол-жавоблар бўлиб, нотариусларнинг жавоб беришда ҳозиржавоблиги, жавобларнинг қисқа ва лўнда эканлигига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси

  Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси  келаси йилнинг январь ойида эндигина 3 ёшга тўлади.  Бугунги кунда Палатага аъзо бўлган  хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони 1000 нафарга яқинлашиб қолди. Палата раиси Дилшод Ашуров тадбирда сўзлаган кириш сўзида  фаол ва қонун доирасида фаолият юритаётган нотариусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  қонун ва нормаларга риоя этган ҳолда аҳолига юксак савияда ҳуқуқий хизмат кўрсатаётган нотариусларни рағбатлантириб бориш, нотариат соҳасида Ўзбекистон амалиётини хорижга олиб чиқиш орқали мамлакат нуфузи яхшиланишига ҳисса қўшиш  Палатанинг ўз олдига қўйган мақсадларидан, эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси

  Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, нотариуслар ушбу танловга катта тайёргарлик, кўтаринки руҳ билан иштирок этмоқдалар. Юристлар малакасини ошириш маркази ўқитувчиси Севара Маърипова, Адлия вазирлиги ходими Нуржон Вакилов, Палата раҳбарияти ва масъул ходимларидан  иборат ҳакамлар ҳайъати танловнинг холис ва шаффоф олиб борилишига эътибор қаратдилар.

Ўзбекистон Нотариал палатаси

 Мана кутилган дақиқалар ҳам етиб келди. Танлов иштирокчилари орасида   билимли ва ҳозиржавоб иштирокчи деб топилган Жиззах вилояти, Бахмал туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шердор Қўчқоров 1-ўрин, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зарнигор Набираева 2 ўрин, Бухоро шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилобар Бозорова – учинчи ўринларга муносиб деб топилдилар. Уларга Палатанинг қимматбаҳо совғалари – компьютер жамламаси, телевизор ҳамда принтер тантанали топширилди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси

“Энг яхши Нотариал палата ходими”   танловида  1-ўрин Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси маслаҳатчиси Аброр Қўчқоровга. 2-ўрин Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси маслаҳатчиси Фарҳод Жумаевга, 3 ўрин Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси маслаҳатчиси Алишер Ҳамроевга насиб этди. Ғолибларга диплом тақдим этилиб, молиявий рағбатлантирилдилар.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз