Давлат дастурига кўра, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
2023 йил 1 декабрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилади:
автомобил эгаси транспорт воситасини бошқа шахсга ишончнома асосида берган бўлса, ўша шахс билан бирга ДЙҲХ органига бориб, уларни бу ҳақда хабардор қилиши мумкин бўлади.
Бундан мақсад ДЙҲХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимига тегишли ўзгартириш киритилади ҳамда ушбу транспорт воситасида йўл ҳаракати қоидалари бузилган бўлса, автомобил эгаси эмас, ишончнома асосида машинани бошқараётган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилади.