Мазкур байрам Канада ва Туркияда, кўплаб Европа мамлакатларида, Aвстралия ва Янги Зеландияда, шунингдек, Ҳиндистонда оммалашган.
Ушбу байрам қўшничилик муносабатларини яхшилаш, аҳил-иноқликни кучайтириш, ўзаро ёрдам, ёлғизлик ва ёлғизликка қарши курашиш, қўшничилик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган.
Байрам тадбирининг асосчиси француз Aтанасе Перифан бўлиб, у 1990 йилда дўстлари билан ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш ва одамларни изоляцияга қарши курашишга сафарбар қилиш мақсадида Парижнинг 17-округида «Paris d’Amis» уюшмасини тузган. Уюшма аъзолари оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган қўшнилар учун нарсалар ва маблағларни йиғишди, одамларга иш топишда ёрдам беришган.
Перифан ушбу байрамни яратиш ғоясини қуйидаги сўзлар билан ифодалаган: “Келинглар, ушбу ажойиб воқеа барчамиз учун жуда қадрли бўлган бирлик ва ҳамжиҳатлик руҳини биргаликда нишонлаш учун имконият яратайлик!”. Унинг оптимистик сўзлари сўнгги ўн йилликларда Европада тарқоқлик, ўзига чекиниш ва ёлғизлик тенденциялари, шунингдек, ижтимоий алоқаларнинг заифлашуви сезиларли бўлганини тасдиқлайди.
Биринчи байрам – “Қўшнилар куни” уюшма томонидан 1999 йилда ўзининг 17-мавзеси аҳолиси учун ўтказилган бўлиб, унда 800 хонадондан 10 мингдан ортиқ аҳоли қатнашган ва шундан буён ҳар йили ўтказишга қарор қилинган.
Келгуси йилда байрамни нишонлаш миллий миқёсга эга бўлди ва 2003 йилдан бери Белгия Францияга қўшилгандан сўнг Европа миқёсида нишонланди. 2019 йилга келиб, байрам 50 дан ортиқ иштирокчи мамлакатларда 1450 дан ортиқ ҳамкорларни жалб қилди ва байрамда иштирок этувчи резидентлар сони 30 миллион кишидан ошди.
“Қўшничилик минг йилчилик”, “Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши” деган иборалар юртимизда қўшничилик алоҳида қадриятга айланганидан далолат беради.
Айнан бугун барча қўшниларни ўз вақтида хабардор қилиш, ҳамма учун қулай жойда (уйда, кўчада, боғда) йиғилиш ва бирга катта дастурхон атрофида умумий зиёфат қилиш айни муддао бўлади. Байрамнинг ҳар бир иштирокчиси умумий дастурхонга ўзи тайёрлаган таомни олиб келиши ва у билан яхши кайфиятда бўлиши эса ўртадаги муҳитни янада илиқлаштиради.