Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон28 январдан концерт-томоша тадбирларига рухсат берилди

28 январдан концерт-томоша тадбирларига рухсат берилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг  28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.

Ушбу қарор сўнгги кундларда келиб тушган кўплаб маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, ҳалқимизни маданий хордиқ чиқаришлари учун қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

  • концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш;
  • концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш;
  • концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар қатъий ниқобда (маскада) бўлиш.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз