Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон3.800 АҚШ доллари эвазига Германияга жўнатмоқчи бўлганди…

3.800 АҚШ доллари эвазига Германияга жўнатмоқчи бўлганди…

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2020 йилнинг январь ойида 45 ёшли Фахриддин Х. 23 ёшли Сарбоз Ш.га уни Германияга жўнатишни ваъда қилган. Ўз «хизматлари» учун 3.800 АҚШ доллари олган Фахриддин ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар қилди.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

«Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Огоҳ бўлинг! Масаланинг ечимини ваколатига кирмайдиган шахсларга ишониб топширманг» — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз