Бюджет ташкилотида ишлайман. 2 ёшли фарзандим бор. Менга иш вақтини 1 ярим соат қисқартириб беришди. Ойлигим тўлиқ тўланяпти. Аммо “надбавка”ни кам ёзишяпти. Шу тўғрими?
Меҳнат кодекси 116-моддасига муовфиқ уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.
Меҳнат кодекси 228-1-моддасига бионан уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.
“Надбавка” тўлаш масаласи қонунчиликда тўлиқ тартибга солинмаган. Бунда корхонанинг маълум шарт-шароити ва талабларидан келиб чиқилади.
Саволга ТДЮУ талабаси Аваз Сотволдиев жавоб берди.