Самарқанд вилояти Булунғур тумани ИИБга, 1996 й.т., Ж.А. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 8.918.900 сўм пуллари номаълум сабабга кўра ечиб олинганлигини маълум қилган.
Текширув ҳаракатлари давомида, Ж.А. телеграм мессенжеридаги «Даврбанк кредит» сохта ботга кирганлиги, ботда «Даврбанк» орқали 20 фоиз онлайн микрокредит олиш имкони каби ёлғон маълумотларга ишониб, зарарли ҳаволага банк картаси маълумотларини киритганлиги, сўнг пуллар ечилганлиги маълум бўлди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 1999 й.т., М.С. содир этганлиги аниқланган.
М.С. зарарли ҳавола яратиб, телеграм каналларига тарқатган ҳолда 300 дан ортиқ банк карталарини бошқарувини қўлга киритиб, карталардаги пулларни талон-торож қилиб, бир қисмини «1xBet» онлайн қимор ўйинларига, қолган қисмини электрон ҳамёнларга ўтказиб ўзлаштирганлиги аниқланди.
М.С.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.