Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон376,5 граммлик “опий”ни ички аъзосига яшириб олиб...

376,5 граммлик “опий”ни ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган чет эллик ушланди

Гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан хориж фуқароси “Body sсaner” қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада ушбу шахс 8 дона ўрамдаги 376,5 грамм “опий”  гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига  яшириб,  Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан  тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз