ЯнгиликларАдлия бўлимлари446 нафар ходимнинг иш ҳақи ундириб берилди

446 нафар ходимнинг иш ҳақи ундириб берилди

Янгийўл шаҳар адлия бўлимига фуқаро З.А. айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун Янгийўл шаҳар халқ таълими бўлими томонидан ҳақ тўлаб беримаганлиги юзасидан мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат юзасидан ўрганишлар давомида “Йиллик меҳнат таътилига чиқиш тўғрисидаги” буйруғида 2022 йилнинг 1 июнь кунидан 2022 йилнинг 23 июль куни қадар меҳнат таътили берилганлиги, ишга чиқиш вақти 2022 йил 25 июль куни деб белгиланган бўлсада, иш берувчи ҳамда ташкилотнинг масъул ходимлари томонидан ишга чиқишга тўсқинлик қилиб, табелда 5 иш кун учун таътилда деб белгиланиб, 2022 йилнинг 30 июль кунидан бошлаб ишга чақирилиб, ходимга 5 иш куни учун ҳақ ҳисобланмаганлиги маълум бўлди.

Ваҳолангки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 159-моддасининг биринчи бандига асосан ходимнинг айбисиз  бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади, деб белгилаб қўйилган.

Фуқаронинг мурожаати юзасидан ташкилотда сўров йўли билан ўтказилган мониторинг давомида Янгийўл шаҳар халқ таълими бўлими тассаруфида фаолият юритаётган 446 нафар ходимларга юқоридаги ҳолат такрорланиб, жами 372 миллион 790 минг 250 сўм тўланмаганлиги аниқланди.

Бу эса 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармонининг талаблари бузилганлигини кўрсатади.

Юқоридагиларга кўра,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомга асосан Янгийўл шаҳар адлия бўлими томонидан Янгийўл шаҳар халқ таълими бўлимига тегишли таъсир чораси қўллаган ҳолда фуқаро З.А.га ҳамда ташкилотда фаолият юритаётган 446 нафар ходимга жами 374 миллион 900 минг 250 сўм  ундириб берилди.

Темур Абдуллаев,
Янгийўл шаҳар адлия бўлими
бош маслаҳатчиси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img