Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон5-16 январь кунлари вилоятларда дронлар шоуси ўтказилади

5-16 январь кунлари вилоятларда дронлар шоуси ўтказилади

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтган брифингда янги йил байрами муносабати билан ташкиллаштириладиган дронлар шоуси ҳақида маълумот берилди:

    • Самарқандда — 5-6 январь
    • Бухорода — 7 январь
    • Урганчда — 8 январь
    • Қорақалпоғистон Республикасида — 9-10 январь
    • Фарғонада — 16 январь

Айни дамда дронлар Самарқанд шаҳрига етиб борган ва шаҳар ҳокимлиги биноси ёнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дрон учириш майдони ва об-ҳаво талабга жавоб берса, шоу 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳрида учирилган дронлар Кадастр агентлигининг 25 нафар ходими томонидан бошқариб турилган.

“Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан 500 та дрон ёрдамида 8 та шакл ясалган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз