Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқ751 нафар ходимга 898 млн. кам тўланган...

751 нафар ходимга 898 млн. кам тўланган таътил пуллари тўлаб берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги ПҚ–3666-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 6-бандида, адлия органларига давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифалари юклатилган.

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 20-декабрдаги ПФ-35-сон “2022-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони ижроси таҳлил қилинди.

Таҳлил натижасига кўра, йиллик меҳнат таътилига чиққан ходимларга йиллик меҳнат таътил пуллари тўлиқ тўланмасдан 3 ва 5 кунга кам ҳисоблаб тўлаб берилганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, юқоридаги Фармоннинг 3-бандида ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олиниши ва унга ушбу Фармоннинг 1-банди “а” кичик бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилиши белгиланган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши давлат университетига жорий йилнинг 17-ноябр куни тақдимнома киритилди.

Тақдимнома натижасида 751 нафар ходимга 898 млн. кам тўланган таътил пуллари тўлаб берилди.

Э. Исмоилов,
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш бўлими бошлиғи 

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз