Бош саҳифаМуҳимАдлия аралашуви билан ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди

Адлия аралашуви билан ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди

Қибрай туман адлия бўлимига “Май” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритган М.У. туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлигидан норози бўлиб мурожат қилди.

Аниқланишича, Қибрай тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими маъсул ходимлари томонидан И.М. билан 2019 йил
18 майдан 2022 йил 14 февралгача “Май” МФЙ раиси лавозимида фаолият юритган маълум бўлди. Шунингдек, “Май” МФЙ раиси лавозимида фаолият юритган фуқаро М.У.га нисбатан 2019 йил давомида ҳамда 2022 йилнинг ҳозирги кунга қадар Меҳнат кодексининг 181-моддасида кўрсатилган интизомий жазо чоралари қўлланилмаган бўлсада, 2019 йил 18 майдан 2020 йил 17 май кунга қадар иш даври учун фойдаланилмаган меҳнат таътили  учун пуллик компенсатция тўланмаганлиги маълум бўлди.

Қибрай тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 110, 151,154-моддалари талаблари бузилганлиги маълум бўлди. “Май” МФЙ раиси лавозимида фаолият юритган М.У.нинг аризаси ўрганиб чиқилиб, Қибрай тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Ушбу тақдимномага асосан  М.У.нинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди. Фуқаро М.У.га 2019 йил 18 майдан 2020 йил 17 май кунга қадар иш даври учун фойдаланилмаган меҳнат таътили учун 1 миллион 660 минг сўм миқдордаги пуллик компенсатция тўлаб берилди.

Жаҳонгир АбДУСАТТОРОВ,

Қибрай тумани адлия бўлими

 етакчи маслаҳатчиси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз