Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАдлия тизимида «Мумтоз суҳбатлар» давом этмоқда

Адлия тизимида «Мумтоз суҳбатлар» давом этмоқда

Алишер Навоийнинг ижоди битмас-туганмас хазина. Бу хазина моҳиятини англаш бизга ҳаётни тушунишга кўмаклашади. Навоийнинг бундан 580 йил илгариги қарашлар ҳанузгача ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ. Йўқотмайди ҳам. Бизга ҳам сиёсатдан, ҳам фалсафадан, тилшуносликдан, адабиётдан, ижтимоий-иқтисодий соҳалардан, давлат бошқарувида бўладими намуна бўладиган асарларни мерос қолдирган буюк инсоннинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш қайси ёшда, қайси лавозимда бўлишимиздан қатъи назар кўнгилларга ёруғлик улашаверади. Навоийни тушуниш учун қўлимизда яна бир луғат бўлиши керак, дейишади. Аммо юртимизда шундай табаррук инсонлар борки, улар ўз ҳаётини Навоийни ўрганишга бағишлаган ва билганларини атрофидагиларга ўргатиб, ҳаловат топган. Улар Навоийни ўрганишда бизга тирик луғатнинг ўзи. Адлия тизимида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Мумтоз суҳбатлар” давом этмоқда. Бугун “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказида ана шундай адабий учрашув ташкил қилинди. Учрашувда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, таниқли адабиётшунос олим, моҳир таржимон Абдумурод Тиловов йиғилганларга Навоийнинг ижодий-илмий меросида адолат талқинини баён қилди.

Навоий даврида ҳуқуқшунослик, адолатпешалик, тўғрилик ва ҳалоллик учун кураш масалаларини ривоятлар, ҳикоятлар мисолида тушунтирди. Бу каби гўзал суҳбатлар ҳали давом этади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз