Олий Мажлис Сенати шанба куни бўлиб ўтган 17-ялпи мажлисида Адлия вазири Руслан Давлетов мажбурий эмлаш бўйича қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ҳақида гапирди.
Хусусан:
-
- Агар фуқаро олишни рад қилса, оёқ-қўлини боғлаб, милиция юбориб, тиббиёт муассасасига оборилмайди. Фақат бошқа ҳуқуқлари, масалан, меҳнат ҳуқуқлари чекланиши мумкин.
- Иш берувчи эмланмаган ходимни ишдан ҳайдамайди, ишдан четлатади. Ишдан четлатилса, бу вақтинчалик бўлади, ойлик тўланмайди.
- Антивакциначилар бор. Ҳамма ҳам илм-фан ютуқларини тан олмайди, ернинг думалоқлигига ишонмайдиганлар бор.
- Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради.