Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАдлия вазирлиги кадрларни бошқариш инновацион электрон тизимини...

Адлия вазирлиги кадрларни бошқариш инновацион электрон тизимини патентлади

Адлия вазирлиги тизимида кадрлар муносабатларига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда иш юритиш бўйича автоматлаштирилган тизим (“MinJust HR” АТ) ишга туширилди.

Янги электрон дастур қуйидаги имкониятларга эга:

* таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар маълумотлари ягона электрон базага бирлаштирилди, ахборотни тўплаш ва ишлов бериш жараёнлари автоматлаштирилди;

  • барча буйруқлар, шартномалар ва аризалар фақат тизим орқали электрон равишда қабул қилинади;
  • ходимларнинг меҳнат интизомига риоя қилиши, яъни ишга келиш ва кетиши юзни таниб олиш технологияси орқали (Face ID) тўлиқ назорат қилади;
  • вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва натижалари бўйича ҳужжатлар расмийлаштиришгача тўлиқ электрон амалга ошириш имкони мавжуд ;
  • мартаба даража, хизмат гувоҳнома ёки рухсатнома, рағбатлантириш ёки мукофотлар, кўлланилган жазо чоралари, антропометрик кўрсаткичлар, хизмат сафари, тиббиёт варақаси, кадрлар захираси, меҳнат дафтарчалари, хизмат текширувлар, ойлик устама ҳақ миқдорлари, телефон рақамлар ва электрон почта манзиллари ҳақидаги маълумотларни рўйхатга олиш журналлари бекор қилиниб, уларни фақат тизим орқали электрон равишда юритиш йўлга қўйилди;
  • бошқа вазирлик тизимидаги электрон маълумот базалари билан интеграция қилиниши таъминланди;
  • ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш (KPI) ва масофавий ўқитиш тизими жорий қилинди, вазирлик тизимида кадрлар бўйича таҳлиллар Big Data (катта ахборот) тамойили ишлай бошлади.

 Натижада:

  • бюрократик тўсиқларга чек қўйилади, инсон омили минимал даражага тушади;
  • қоғоз учун харажат тежалади (йилига 600 млн);
  • ҳужжатларни расмийлаштириш, маълумот тайёрлаш ва бошқа ишларга кетадиган вақт кескин оптималлашади (кунига 3-4 соат).

Адлия вазирлигининг “MinJust HR” автоматлаштирилган тизими муаллифлик ҳуқуқи сифатида Интеллектал мулк агентлигидан расмий рўйхатдан ўтказилди ва белгиланган шаклдаги гувоҳнома олинди.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз