Бош саҳифаМуҳимАдлия вазирлиги – сўз эркинлигига қарши эмас,...

Адлия вазирлиги – сўз эркинлигига қарши эмас, у ҳуқуқлар ҳимояси учун курашади — вазир

Адлия вазирлиги эълон қилган шахсларни ҳақорат қилиш, туҳмат ва ёлғон маълумот тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақидаги эслатмаларига ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан “Адлия вазирлиги сўз эркинлигига қарши чиқяпти” деган мазмунда фикрлар билдирилмоқда.

Ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси сифатида ушбу мавзуда қуйидагиларни маълум қиламан.

Сўз эркинлиги ҳар бир шахснинг Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқидир. Адлия вазирлиги учун қонунларда белгилаб қўйилган ҳар бир ҳуқуқ олий қадрият ҳисобланади. Шу жумладан, сўз эркинлигини ҳам биз муҳим ҳисоблаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз.

Ҳуқуқшуносликда “Сизнинг ҳуқуқларингиз бошқа шахснинг ҳуқуқлари бошланган жойда тугайди” деган олтин қоида бор. Бу қоида, барча инсонлар тенг ҳуқуқлилиги, фуқаролар ўзгалар ҳуқуқини ҳурмат қилиши ва бузмаслиги каби жамиятда мувозанатни сақлаш учун муҳим бўлган тамойиллар асосида шаклланган.

Албатта, сўз эркинлигига ҳар бир инсоннинг энг муҳим ва ажралмас табиий ҳуқуқи ҳисобланар экан, айни пайтда бу ҳуқуқ ҳам ҳеч кимга бошқа бир шахсни (у қандай инсон бўлишидан қатъи назар (!) ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш ёки шахсни шарманда қиладиган ёхуд ёлғон маълумотлар тарқатиш ваколатини бермайди. Ҳеч қайси давлатда бунақа ҳуқуқ йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Хусусан, фейк аккаунтлардан ёлғон, туҳмат, ҳақоратли маълумотларни тарқатиб, менга ҳеч нарса бўлмайди, деб ўйлашларига йўл қўймаслигимиз керак. Бу ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ғояларига зид эканини фаолларимиз ҳам тушунишади деб ишонаман.

Адлия вазирлиги жамоаси сўз эркинлиги, очиқлик ва шаффофликни адолатли жамият қуриш йўлидаги энг муҳим қадрият деб билади. Бу борада барча оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фаоллар билан яқиндан ҳамкорлик қилишни давом эттирамиз.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз