Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАдлия вазирлиги Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқмоқда

Адлия вазирлиги Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқмоқда

Адлия вазирлиги томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури ҳамкорлигида “Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг асосий йўналишлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда илмий мутахассислар ва давлат органи мутахассислари иштирок этишди. Хусусан, Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Тошкент давлат юридик университети профессор ўқитувчилари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мутахассислари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси ва Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари иштирок этишди.

Президентимиз томонидан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб, Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Сўз бошида Ишчи гуруҳ раҳбари мазкур Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳамда вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот билан семинар иштирокчиларини таништириб чиқди.

Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг асосий йўналишлари семинарнинг асосий мавзуларидан бири бўлди. Жумладан, Тошкент давлат юридик университетининг профессор ўқитувчилари томонидан фуқаролик ва тадбиркорлик ҳуқуқларининг мақсад ва вазифалари, уларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти масалаларида тўхталиб, Кодекс лойиҳасининг асосий йўналишлари борасида ўзларининг таклифларини келтириб ўтди.

Бунда профессор ўқитувчилар томонидан Кодекс лойиҳасида кўрсатилиши лозим бўлган тадбиркорларнинг ҳуқуқ устуворлиги, минимал тартибга солиш, эркин рақобат, эркин нутқ каби принципларни киритиш таклифлари билдирилди.

Бундан ташқари, семинарда ижтимоий тадбиркорлик, инновацион тадбиркорлик, инвестиция муносабатлари, тадбиркорликни молиялаштириш каби масалаларга эътибор қаратиш лозимлиги, шунингдек, тадбиркорлик ва давлат ўртасидаги муносабатларда Конституциявий суд, Бизнес-омбудсман ва бошқа давлат органларининг ваколатлари тўғрисидаги масалаларга тўхталиб ўтилди.

Адлия вазирлиги Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнларига тадбиркорлик субъектлари, соҳанинг илмий вакиллари, соҳа бўйича мутахассис, экспертлар ва бошқаларни фаол қатнашишга чорлайди.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз