2023 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида Адлия вазирлиги тизимида ички идоравий ҳужжатлар “E-qaror” орқали қабул қилинадиган бўлди.
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этишга доир Президент қарорига асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида Адлия вазирлиги тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйиш белгиланди.
Вазирлик тизимида кадрлар хизмати фаолиятини рақамлаштириш бўйича “MinJust HR”автоматлаштирилган тизим 2021 йилнинг 1 июндан ишга туширилган эди. Буйруқларни фақат ушбу тизим орқали шакллантириш ва масъул ходимлар билан келишилгандан сўнг уларни қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилди.
Эндиликда, 2023 йил 1 январдан бошлаб вазирлик ва унинг тизимига кирувчи идоралар томонидан қабул қилинадиган умумий масалаларга оид буйруқ ва қарорлар (айрим истисноларни инобатга олган ҳолда) “E-qaror” электрон тизими орқали эълон қилинмоқда.