Танлов қуйидаги номинациялардан иборат:
* “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши журналистик материал учун”;
* “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши блогпост учун”;
* “Адлия эътирофи”.
Танлов иштирокчилари: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хусусан, журналистлар, фото-журналистлар ва блогерлар.
Танлов шартлари:
* танловга тақдим этиладиган 2021 йилнинг
I чорагида (январь, февраль ва март) босма ёки электрон ОАВда, теле-радиоэфирларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим;
– илмий ишлар, семинар, тренинг, конференция, давра суҳбатлари учун тайёрланган маърузалар, слайдлар, йирик жанрдаги бадиий асарлар (қисса, роман, достон) қабул қилинмайди;
* ҳар бир иштирокчидан 3 тагача материал қабул қилинади;
* танлов тили — ўзбек ва рус.
Танловда иштирок этиш учун 2021 йилнинг 20 май кунидан
20 июнь куни соат 23:59 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар tanlov@adliya.uz электрон почтасига юборилади:
1. Иштирокчи ҳақида маълумот;
2. Иштирокчининг фотосурати;
3. Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видео/фотофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола).
Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.
Танлов ғолиблари “27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами арафасида эълон қилинади.
Ғолиблар эсталик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.