Бош саҳифаМуҳимАдлиянинг юрагида жасорат бор!

Адлиянинг юрагида жасорат бор!

#Адлия_шонли_30_йил

Адолатнинг қадамлари  жуда оғир,
Бу буюк сўз азизлардан мерос қолган.
Адолатсиз  кўнгилларда гумон яшар —
Соҳибқирон ўгитидан узоқлашсанг…
Адлиянинг  изларида  ҳақиқат бор!

Адолатнинг чинорлари бунча баланд,
Унга фақат ета олур иймон, виждон.
Адолатсиз қонунлар ҳам эмас қонун,
Адолатсиз ҳаёт эса… гўё зиндон!
Адлиянинг йўлларида ёруғ виждон!

Инсон қадри шу адолат ичиндадур,
Оналар ҳам алласига қўшиб айтсин!
Адолатсиз қадам босманг, бу бир ранждур,
Адолатнинг пойдевори бузилмасин.
Адлиянинг юрагида мангу қолсин!

Адолатда меҳр, қадр, фахр бордур,
Адлиядир одил ҳакам, куч, нажоткор.
Адолатдан тикланади буюк қоя,
Адлия шу қояларга яловбардор!
Адлиянинг қўлларида адолат бор!
Адлиянинг юрагида жасорат бор!

Маруса ҲОСИЛОВА

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз