Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан 2021...

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан 2021 йилнинг 1 чорагида 20 номдаги кодекс чоп этиш режалаштирилган

Марказ томонидан 2020 йил давомида 7 номдаги китоб чоп этилган. Буларнинг 2 таси кодекс, 5 таси эса турли йўналишдаги  юридик адабиётлардир.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 50 та сони ва Халқаро шартномалар тўпламининг 2 та сони нашр этилган. Бунда Қонун ҳужжатлари тўплами ва 7 номдаги юридик адабиётларнинг жами адади 22 758 тани ташкил этди.

Шунингдек, марказнинг “Ҳуқуқий адабиётлар” дўконида мавжуд адабиётлар adolatnashr.uz сайтида интернет дўкони орқали сотуви йўлга қўйилган.

2021 йилнинг 1 чорагида Ўзбекистон Республикасининг 20 номдаги кодексларни чоп этиш режалаштирилган. Ҳозирда мазкур кодексларни нашрга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик адабиётларга бўлган эҳтиёжлари ўрганилиб, улар билан ҳамкорликда соҳага оид адабиётлар чоп этилиши йўлга қўйилган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз