Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАфғонистон фуқаролари Термизда таҳсил олиши мумкин –...

Афғонистон фуқаролари Термизда таҳсил олиши мумкин – Aбдулазиз Комилов Афғонистон расмийлари билан учрашди

Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди. Делегацияга Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Aбдулазиз Комилов бошчилик қилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Кобулда Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг қатор расмийлари билан учрашувлар ўтказган.

Музокараларда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ҳудуди орқали турли транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Муҳим транспорт-энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, «Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар» темир йўлини қуриш, «Сурхон–Пули-Хумри» йўналиши бўйлаб электр тармоғини тортиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш, қизларнинг Афғонистонда таълим олишини таъминлаш, шунингдек, Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида афғон кадрларини тайёрлаш масаласида фикр алмашилди.

Учрашувлар доирасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз