Президент томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.