Бош саҳифаМуҳимАИ-80 бензинини сотувчи тадбиркорлик субектлари диққатига!!!

АИ-80 бензинини сотувчи тадбиркорлик субектлари диққатига!!!

2022-йил 10-декабрдан 2023-йил 1-мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти (МХИК – 02710001003000000) учун аксиз солиғи “нол” ставкада қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2022-йилдаги «Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

(ПҚ-440-сон 12.12.2022-йил)

Шу муносабат билан, АИ-80 бензинини олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари киритилган ўзгартиришларга эътибор қаратишлари ва онлайн-НКТ чекларида аксиз солиғини кўрсатмасликлари лозим.

Буни амалга ошириш учун онлайн-НКТ хотирасига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун ТХКМга мурожаат қилиш лозим.

ОНКТ-чеки

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз