Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Айдар-Арнасой” сув захираси 49.2 млрд. куб.дан 36,0...

“Айдар-Арнасой” сув захираси 49.2 млрд. куб.дан 36,0 млрд. кубга пасайган

Бош прокуратура томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг Фориш, Зомин, Шароф Рашидов, Янгиобод туманларида ер ости сувларига қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш бўйича мораторий қилинганлиги, ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетаётганлиги ҳамда “Сангзар” дарёсида ўзанларни тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларининг аҳволи ўрганилди.

Шунингдек, “Айдар-Арнасой” кўллар тизимига қуйиладиган сув ҳажми йилдан йилга камайиб, сув захираси 49.2 млрд. куб.дан 36,0 млрд. кубга пасайганлиги, сувнинг шўрланиш  даражаси 10-11 фоизга ошганлиги натижасида табиий парланиш ва чўллашишнинг кескин ошганлиги, Рамсар конвенциясига киритилган “Тузкон” бўлимидаги 63,3 минг гектар  майдондаги “Арнасой” орнитологик қўриқхонасининг флора ва фаунасига салбий таъсир қилаётганлиги ўрганилди.

Ўрганишлар натижаси бўйича 27 та ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича суд қарорларининг ижроси таъминланиб, экология бошқармасининг 114,5 млн. сўмлик дебитор қарздорлиги ундирилган.

Ер ости сувларидан фойдаланиш учун қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш  қоидаларини  бузган 9 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш қўзғатилди ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимида ноқонуний ов қилган ҳуқуқбузарлардан 135,4 млн. сўм жарима ундирилиб, 25,7 млн. сўмлик даъво аризаси киритилди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз