Бош саҳифаМуҳимАйни дамда Талабалар шаҳарчасида “Соғлиқни сақлаш ва...

Айни дамда Талабалар шаҳарчасида “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” акцияси бўлиб ўтмоқда

Айни дамда Тошкент шаҳрининг Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси ҳудудида Адлия вазирлиги томонидан “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” акцияси доирасида сайёр қабул ўтказилмоқда.

Унда Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари томонидан таълим тизими ходимларининг мурожаатлар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда. Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари, “Мадад” ННТ, ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар томонидан сайёр хизматлар кўрсатилмоқда.

Сайёр қабул бошланганига 1 соат бўлган бўлса, шу яқин вақт оралиғида 60 га яқин мурожаат қабул қилинди. Биргина субсидия, уй-жой ажратиш масаласида 40 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Яна ўнта мурожаат мактабгача таълим ташкилотига электрон навбат бўйича, қолганлари эса ўқитувчиларга устама тўлаш, “Аёллар дафтари”га киритиш масаласини ўз ичига олган. Бир гуруҳ мурожаатчилар томонидан эса  қонунчиликка таклиф берилди. Уларнинг таъкидлашича, кўп ўқитувчилар вилоятлардан келиб дарс ўтишади. Улар субсидия олмоқчи бўлса, вақтинчалик рўйхатдан ўтган жойларидан маблағ ажратилмаслиги масаласи қийнаётганини, бу бўйича қонунчиликка таклиф киритиш зарурлиги билдиришди.

Талабалар ҳам ўз мурожаатлари билан иштирок этмоқда. Уларни кўпроқ ишга жойлашиш, ўқишни кўчириш масалалари қизиқтирди.

Тадбир давомида совринли викториналар ҳам ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз! Сайёр қабул охирги бир одам қолгунича давом этади. Боришга улгурмаган бўлсангиз, ҳали ҳам кеч эмас!

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз