Бош саҳифаМуҳимАҳолидан асоссиз ортиқча ҳужжат талаб қилиб олган...

Аҳолидан асоссиз ортиқча ҳужжат талаб қилиб олган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси 29 та вазирлик ва идораларда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Президент Фармони билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиниши бекор қилинган ҳужжатларни давлат хизмати кўрсатишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан сўраб олинганлиги (ортиқча ҳужжатлар олинганлиги) учун вазирлик ва идорларнинг 9 нафар ходими маъмурий жавобгарликка, 32 нафари интизомий жавобгарликка тортилди.

Адлия вазирлиги барча давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари раҳбарларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини овора қилмасликка, улардан қонун ҳужжатларида белгиланмаган ҳужжатларни талаб қилиб олмасликка чақиради.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз