АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Жонатан Ҳеник кутиб олди.
Ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборатдир.
Тошкентда у расмийлар билан «бир қатор минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш» юзасидан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Бу унинг Ўзбекистонга биринчи ташрифидир.