Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШ Оролбўйи аҳолиси учун 100 минг доллар...

АҚШ Оролбўйи аҳолиси учун 100 минг доллар миқдорда гуманитар ёрдам юборди

Монта Фрэйзер “Project C.U.R.E.”  лойиҳасига  100 минг доллар миқдоридаги чек топширди. Ушбу маблағ Оролбўйи аҳолиси учун навбатдаги гуманитар ёрдамни етказишни молиялаштириш учун ишлатилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги сўровига биноан “Project C.U.R.E.” томонидан Сиэтлда шакллантирилган гуманитар юкнинг биринчи жўнатмаси 6 тоннага тенг. Ушбу юкни Канзас-ситидан Сиэтлга (3 минг километр) Пенсильвания штатидаги ўзбеклар диаспораси фаолларидан бири, логистика компанияси асосчиси Аҳмаджон Одилов беғараз амалга оширди.

Бундан ташқари, АҚШдаги ўзбеклар томонидан асос солинган “Give to Get International” хайрия ташкилоти кўмагида мустақил экспертларнинг Қорақалпоғистондаги тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларини баҳолаш бўйича харажатлари тўланди.

Қайд этилишича, мазкур тадбир Қорақалпоғистонга гуманитар ёрдам ташкил қилиш доирасида “Project C.U.R.E.” ва “Boeing” билан ҳамкорликда уштирилиб, юк таркибининг қиймати 3 миллион долларлик тиббиёт буюмлари ва жиҳозлари, сунъий шамоллатиш мосламаларини ўз ичига олган 40 футлик ўнта контейнер ташкил қилди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз