ЖССТ экспертлар гуруҳи вакцинанинг вирусга қарши 94,1 фоиз самарадор эканини таъкидлаб, уни 18 ёшдан катта бўлган барча аҳоли гуруҳлари учун тавсия қилган.
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаденинг айтишича, сентябрда яна 660 минг доза AstraZeneca ва қўшимча 276 минг доза, сентябр-октябрда — 1,214 миллион доза Pfizer тақдим этилиши кутилмоқда.