Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариАҚШга юбориш учун 6.000 АҚШ доллари олган...

АҚШга юбориш учун 6.000 АҚШ доллари олган фирибгарга суд ҳукми ўқилди

Жўра Бахтиёров (шартли) 32 ёшида 3 марта судланишга улгурган фирибгарлар тоифасидан.
Иш ҳолатларига кўра, судланувчи Жўра Бахтиёров хавфли рецедивист бўлгани ҳолда, 2018 йил июль ойида Наманган шаҳрида жойлашган «Исфархон» номли дўконда мебел савдоси билан шуғулланувчи А.Азизовдан уй мебели харид қилиб, у билан яқиндан танишиб қолиб, А.Азизов ва унинг ўғлини Америка Қўшма Штатларига жўнатишини айтиб, унинг ишончига кириб, алдаб, фирибгарлик йўли билан бўлиб-бўлиб жами 6.000 АҚШ доллар пулларни олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, у такроран 2020 йилнинг ноябрь ойида Б.Оқиловни алдаб, ўзига тегишли бўлган “Лассети” русумли 050 давлат рақам белгили автомашинаси борлигини, ушбу автомашинани 9.000 АҚШ долларига сотишини айтиб, ишончга кириб олдиндан 1.600 АҚШ доллари, 1.000.000 сўм пул ва 10 грамм тилла тақинчоқларини олиб, унга «Лассети» русумли автомашинасини бермасдан, жами 2050 АҚШ доллари микдоридаги мол-мулкларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Суд томонидан давлат айбловчисининг хулосаси, ҳимоячи фикри, судланувчи Жўра Бахтиёровнинг, гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланиб, жиноят иши ҳужжатлари ва судга тақдим этилган далиллар атрофлича ўрганиб чиқилиб, Жўра Бахтиёров Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, қонунда белгиланган жазо тайинланиб, етказилган моддий зарарларни ундириш белгиланди.

Иброҳим Жабборов,
жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди судьяси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз