Бош саҳифаЭ-мутолаа“Инсон ва қонун” газетасиАКТ ходимига устама пуллари тўланмади. Адлия ҳолатни...

АКТ ходимига устама пуллари тўланмади. Адлия ҳолатни ўрганди

Нигора Пирманова 2018 йилдан буён Гулистон туман мактабгача таълим бўлимида АКТ мутахассиси сифатида фаолият юритади. Қонунчиликда унга 100 фоиз устама пуллари тўлаб берилиши керак бўлган. Лекин бу пуллар тўлаб берилмаган.

Н. Пирманова ушбу тўловни ундиришда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Аниқланишича, Гулистон туман мактабгача таълим бўлими томонидан АКТ бўйича масъул ходим Н.Пирмановага 2018-2022 йиллар давомида тўланиши лозим бўлган, бироқ қолиб кетган жами 50 185 818 сўм миқдорида қўшимча ойлик маоши тўланмаганлиги ўз тасдиғини топди.

Ваҳоланки, давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникасияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори давлат бюджетидан, давлат бюджетидан ажратилмаган бўлса, ушбу ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда тўланиши белгилаб қўйилган.

Шунга кўра, Гулистон туман адлия бўлими томонидан фуқаро Н.Пирманова манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Натижада, суднинг ҳал қилув қарори билан Гулистон туман мактабгача таълим бўлими ҳисобидан Н.Пирманова фойдасига 50 185 818 сўм миқдорида иш ҳақи ва устама пуллари ундирилиши белгиланди.

Шавкат Исканов,
Гулистон туман адлия бўлими бошлиғи

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз