Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқАлимент тўловини 3 кунга кечиктирганим учун чет...

Алимент тўловини 3 кунга кечиктирганим учун чет элга чиқишимга тақиқ қўйилди

— Мен 2020 йил 1 январдан буён алимент тўлайман. Ҳозирги кунга қадар қарздорлигим йўқ. 2020 йил октябр-ноябрда алимент тўловни 3 кунга кечикиб тўлаганим учун четга чиқиш учун тақиқ қўйилди. Собиқ турмуш ўртоғим ўз хоҳиши билан бу тақиқни олиб ташлашни хоҳламаяпти. Суд орқали бу тақиқни олиб ташласа бўладими?

— Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 84-моддасига асосан давлат ижрочиси қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига вақтинча чеклаш белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Шунингдек, мазкур қонуннинг 42-1-моддасида давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Шу моддага асосан давлат ижрочисининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига вақтинча чеклаш бўйича чиқарилган қарор устидан маъмурий судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз