Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАмерика тарихидаги энг қиммат уй сотувга қўйилди

Америка тарихидаги энг қиммат уй сотувга қўйилди

АҚШ тарихидаги энг қиммат уй – Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрининг ҳашамдор мавзеси ҳисобланадиган Бель-Эйрдаги қаср сотувга қўйилди. The One номи билан машҳур бўлган ушбу қаср  340 миллион долларга баҳоланган. Бу ҳақда  The Sun хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, салкам 10 минг квадрат-метр майдондаги бу тураржой Ер юзидаги энг катта хусусий уй саналади.  The One ер сатҳидан анча баланд нуқтада  тикланган бўлиб, у ердан   Лос-Анжелес кафтдек кўриниб туради.

Қаср 21 та ётоқхона, 42 та ваннахона, 5 та бассейн, кегельбан ўйнаш учун тўрт йўлакли майдонча, 30 та автомобил учун мўлжалланган гараж, кинотеатрни ўз ичига олади. Шунингдек, бинонинг бир қаноти хайрия тадбирлари ўтказиш учун мўлжалаб қурилган. Интерьерлар ғайриоддий мебеллар ҳамда нейтрал ранглар гаммаси билан ажралиб туради. Уй замонавий санъат асарлари билан безатилган.

Ушбу қаср америкалик кинопродюсер Найл Найамига тегишли. У  The One қасрини  2013 йилдаёқ қуришни бошлаган эди. Уй қурилишида 600 дан ортиқ одам иштирок этган. Уйнинг лойиҳаси  машҳур меъмор  Пол Маклин томонидан ишланган.

Айни пайтга қадар, АҚШ тарихида энг қиммат нархда сотилган уй Нью-Йорк штатининг Хэмптон шаҳрида жойлашган бўлиб, у 2014 йилда 137 миллион долларга баҳоланган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз