“Амирсой” курорт зонасида қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бўстонлиқ туманидаги “Амирсой” курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси – Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш билан жиноят иши қўзғатилган.