Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАндижонда 12 январдан сув таъминоти тикланиши малум...

Андижонда 12 январдан сув таъминоти тикланиши малум қилинди

“Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 9 январь куни Андижон шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи, диаметри 1400 мм. бўлган “Хонобод-Андижон” марказий ичимлик суви қувурининг сув тақсимлаш зулфини (задвижка) об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида ёрилиб, фавқулодда носозлик юзага келган.

Ушбу тасодифий ҳолат туфайли Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Андижон туманининг 20 дан ортиқ маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Хабарда айтилишича, Андижон шаҳри ва тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Жалақудуқ туманида жойлашган “Пахтакор” ерости сув олиш иншооти орқали Андижон шаҳрида яшовчи аҳолининг 35 фоизи ичимлик суви билан таъминланмоқда.

“Андижон сув таъминоти” МЧЖ ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида қўшимча равишда 60 дона махсус сув ташиш транспорт воситалари ва 150 нафар ишчи-ходим жалб этилиб, Андижон шаҳар ва туманининг сув таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Юзага келган фавқулоддаги носозлик 11 январь куни тўлиқ бартараф этилиб, аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12 январь куни йўлга қўйилади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз