Одамнинг 40 ёши айни кучга тўлган серғайрат палла дейишади. Бу ёшда куч ғайратини фирибга сарфлаган Жамол Зохидов (исм-шарифлар шартли) фуқаро Хамид Умаровга уни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши мумкинлиги, бунинг учун авиабилет олишга ва бошқа ҳаражатларга тўлов қилиниши лозимлиги ҳақида ёлғондан айтиб, алдаб, Х.Умаровдан дастлаб 500 АҚШ доллари, кейин яна 2.000 АҚШ доллари, сўнгра эса 860 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, уни ишга юбормасдан ёки олган пул маблағларини қайтариб бермасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, Х.Умаровнинг 34.808.928 сўмга тенг 3.360 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини фирибгарлик билан қўлга киритган.
Бундан ташқари, Жамол Зохидов ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, такроран Умид Ашуровга уни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши мумкинлиги, бунинг учун авиабилет олишга ва бошқа ҳаражатларга тўлов қилиниши лозимлиги ҳақида ёлғондан айтиб, алдаб ундан 500 АҚШ доллари, кейин 2.000 АҚШ доллари, сўнгра 860 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, уни ишга юбормасдан ёки олган пул маблағларини қайтариб бермасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, У.Ашуровнинг 34.808.928 сўмга тенг 3.360 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини фирибгарлик билан қўлга киритган.
Бундан ташқари, Жамол Зохидов ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, такроран Элёр Илхомовга уни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши мумкинлиги, бунинг учун авиабилет олишга ва бошқа ҳаражатларга тўлов қилиниши лозимлиги ҳақида ёлғондан айтиб, алдаб, Э.Илхомовдан дастлаб 2.500 АҚШ доллари, кейин 860 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, уни ишга юбормасдан ёки олган пул маблағларини қайтариб бермасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, Э.Илхомовнинг 34.808.928 сўмга тенг 3.360 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини фирибгарлик билан қўлга киритган.
Суд мажлиси давомида Жамол Зохидов содир этган жиноятига иқрор ва пушаймонлигини билдирди.
Суд, судланувчи Ж.Зохидов Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, қонунда кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Жаҳонгир Якубхўжаев,
жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг раиси