Кулиев Асқар (исм шарифлар ўзгартирилган) 2020 йил 18 октябрь куни Пахтаобод тумани, Обод М.Ф.Й. ҳудудида жойлашган турмуш ўртоғи Моҳира Қобиловани савдо қилиб турган дўконига бориб, ўзаро оилавий келишмовчиликлар туфайли жанжаллашиб, маст ҳолатда бўла туриб, М.Қобилова билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида қўллари билан уриб-дўппослаб, пичоқ билан бўйин қисмини кесиш йўли билан унга баданининг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлган тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, М.Қобиловага “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, юз юмшоқ тўқималарини лат ейиши, чап қовоқлар соҳасида қонталаш, бурун ва чап қош соҳаларида шилинмалар, чап лунж шиллиқ қавати соҳасида қон қуйилиши, бўйин соҳасида кесилган-тикилган жароҳати” каби соғлиқни бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари етказилгани; қўшимча суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, М.Қобилованинг ўнг бўйин юқори қисмида аниқланган ярадан қолган чандиқ, чандиқни бартараф этиш учун пластик жарроҳлик операциясини ўтказишга муҳтож эмаслиги, ушбу чандиқ умрбод қолиши, йўқолмаслиги кўрсатилган.
Оиламни тиклмоқчи эдим… эрнинг суддаги иқрори…
Моҳира турмуш ўртоғи ҳисобланадаи, ўзаро оилавий келишмовчилик туфайли ота-онасини уйига кетиб қолди, уйимга олиб келсам 2-3 кун бирга яшаб, яна ҳеч бир сабабсиз ота-онасининг хонадонига кетиб қолган эди. Ўша куни у савдо қилаётган Пахтаобод туманидаги савдо дўконига бориб, у билан ўзаро гаплашиб, хонадонимга қайтишини айтганимда, у кетмаслигини маълум қилгани учун спиртли ичимлик истеъмол қилиб, савдо дўконига яна бориб, Моҳира билан суҳбатлашиб, ўша жойда бўлган пичоқ билан олмани тозалаб ўтирган вақтиэди…. яна уйга кетмаслигини, ажралишини айтганди сўнг тортишиб кетдик. У эгилиб бир нима олмоқчи бўлган вақтида пичоқ тегиб бўйин қисмини кесиб юборди, унга ёрдам бермоқчи бўлган вақтида қочиб кетди. Мен мазкур ишларни қасддан содир этмадим, сабаби оиламни сақлаб қолиш эди. Ҳозирда қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман.., бошқа такрорланмайди…
Қонуний чора кўринг… жабрланувчининг суддаги кўрсатмаси…
Судланувчи билан қонуний никоҳдан ўтиб биргаликда яшадик. Бу одам судланиб, жазони ўтаб чиққанидан сўнг келишмовчиликлар янада авж олаверди ота-онамни уйига кетиб қолганида ҳам турмуш ўртоғим аввалгидан ўзгармади, мунтазам равишда спиртли ичимлик ичиб, жанжал қилишни давом эттиравергани сабаб яна ота-онасининг хонадонига қайтиб кетдим. Ўша куни савдо дўконида савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланиб турган вақтида турмуш ўртоғи келиб, ўзи билан бирга яшашимни сўраганида, у билан ажрашишимни маълум қилдим. У киши аввалига дўкондан чиқиб кетиб, кечки пайт дўконда ўтирган вақтимда қўлида қора рангли пичоғи билан маст ҳолатда қайтиб келиб, оёғи билан юз қисмимга бир неча маротаба тепиб ерга йиқитди. Сочимдан тортиб, дўконнинг темир панжарасига бошини бир неча маротаба урди, қочаман деб талпинганимда пичоқ бўйнимни кесиб кетди, қўллари билан бўйнимдан бўғиб олиб уйга қайтиб кетишимни айтиб, дўконнинг эшикларини ёпмоқчи бўлганида у ердан қочиб кетдим. эсласам асабим бузилади, суддан қонуний ҳал қилишни сўрайман.
Суд ҳукми ўқилди…
Суд, судланувчини, жабрланувчини ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб Судланувчи Аскар Қулиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 104-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Ҳуснидин Камолов,
жиноят ишлари бўйича Бўстон туман суди раиси