Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариАндижонда ИИО ФМБ тергов бўлими суриштирувчисининг фирибгарлиги...

Андижонда ИИО ФМБ тергов бўлими суриштирувчисининг фирибгарлиги фош этилди

Судланувчи Шахло Шабаева (исм шарифлар шартли) 2019 йилнинг 30 январь кунига қадар Андижон шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлинмаси суриштирувчиси лавозимида ишлаган. У Марҳамат туманида яшовчи Холдор Шокировни ички ишларга ишга олиб кириб қўйишини, буни ИИБда ишловчи танишлари орқали ҳал қилишини айтиб алдаб, 21.674.320 сўмга тенг бўлган 2.000 АҚШ долларини қўлга киритади ва пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Бундан ташқари, Шахло Шабаева, хизмат мавқеидан фойдаланиб, жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, Балиқчи туманида яшовчи Фозил Каримовни ички ишларга ишга олиб кириб қўйиш эвазига 23.841.752 сўмга тенг бўлган 2.200 АҚШ долларни қўлга киритиб, фирибгарлик қилган.

У Марҳамат туманида яшовчи Юнус Комиловни Жанубий Корея Республикасига ишга юборишини айтиб алдаб, 24.925.468 сўмга тенг бўлган 2.300 АҚШ долларини ҳам қўлга киритади.

Бунинг устига Марҳамат туманида яшовчи Баҳора Шарипова ҳам Шахло Шабаеванинг Жанубий Корея Республикасига ишга юбориш ҳақидаги алдовларига ишониб 2.300 АҚШ долларидан айрилиб қолади.

Суд, Шахло Шабаевага нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, аёл киши эканлигини жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноятларни ғараз ниятларда содир этганини жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, уни шахсини, содир этган жиноятларининг ижтимоий хавфлилик даражасини, моддий зарар қопланмаганлигини эътиборга олиб, унга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисми, 28,211-моддаси 2-қисми санкциялари доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинлашни, ЖК 59, 61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиб, жазони узил-кесил тайинлашни ҳамда унга муқаддам жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг 2021 йил 27 январдаги ҳукми билан тайинланган шартли ҳукмни шартлилигини бекор қилиб, ўталмаган жазо муддатини ҳозирги ҳукмга қисман қўшиб, узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, жазони ЖК 50-моддаси 8-қисмининг “б” бандига асосан умумий тартибли колонияларда ўтаттиришни лозим топди.

Махмуджон Рўзиматов,
жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг раиси

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз