Бош саҳифаМуҳимАнтимонополия қўмитаси: бензин таклифи оширилмоқда, ажиотажга ўрин...

Антимонополия қўмитаси: бензин таклифи оширилмоқда, ажиотажга ўрин йўқ

Ички бозорни бензин маҳсулоти билан барқарор таъминлаш, танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик мақсадида биржа савдоларида Аи-80 бензини ҳажмлари ошириб қўйилмоқда. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Хусусан, 7 декабрь кунида бўлиб ўтган биржа савдоларида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан иккинчи сессияга 2 500 тонна Аи-80 бензини биржа савдоларига қўйилди. Шу ўринда, биринчи сессияда иштирок этган мижозлар иккинчи сессиядаги савдоларда ҳам иштирок этишлари мумкин бўлиб, уларга жами 5 000 тонна бензин харид қилиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, иккинчи сессияга СEГ ТАССО томонидан ҳам 1 220 тонна (жами 2460 тонна) Аи-80 бензини биржа савдоларига қўйилиши таъминлади.

Шу муносабат билан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ички бозорни бензин маҳсулоти билан барқарор таъминлаш мақсадида мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилаётганлигини, ажиотаж ва ортиқча хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз